Аграр соҳадаги ўзбек-бразил келишуви кучга кирди

Дата: 16:30, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – 4 февралда Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ҳукуматлари ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ маълум қилишларича, хужжат 2009 йилнинг 28 майида Бразилиа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовнинг Бразилияга расмий ташрифи доирасида имзоланган.

Битимга мувофиқ, томонлар қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ҳамкорлик қилиб, чорвачилик, биологик ёқилғи учун хомашё ишлаб чиқариш, сут маҳсулотлари, боғдорчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини бошқариш, генетика ва биотехнология ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро алоқаларни рағбатлантирадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: