“Агробанк” корпоратив облигациялари бўйича йилига 2,46% даромад тўлаб берилади

Дата: 14:46, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Акционерлик тижорат ”Агробанк” ўз корпоратив облигациялари бўйича 2,46%-лик дивидендлар тўлаб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақдаги маълумот Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан эълон қилинди.
Дивидендлар учун жами 123,29 млн сумов ($54,48 минг) ажратилган. Ушбу маблағ исми кўрсатилган фоизли 5000 дона номинал қиймати 1 млн. сўмлик корпоратив облигациялар орасида тақсимланган. Дивидендлар суммаси 24,65 минг сўм($10,9) ёки йилига 2,46% ташкил этади.
Акционерлик тижорат “Агробанк” корпоратив облигациялари бўйича даромадларни тўлаш пул маблағлари билан 2014 йилнинг 1 - 15 апрель кунлари амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: