“Агробанк” ўзбек банки 3-чоракни 11,82 млрд сўм соф фойда билан ёпди

Дата: 12:13, 22-10-2014.

Тошкент. 22 октябр. ЎзТАГ – “Агробанк” акционерлик тижорат ўзбек банки 2014 йилнинг 3-чорагини 11,82 млрд сўм миқдорда соф фойда билан ёпди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк кредит ва лизинг операцияларининг умумий ҳажми 2,6 трлн сўмни ташкил қилди.

Банк 253,23 млрд сўм миқдорда фоизли даромадлар олган. Кредит ва лизинг операциялари бўйича фоизли даромадларнинг ялпи миқдори 186,44 млрд сўмни ташкил қилди.

Кўрсатилган муддат охирига келиб банк акционерлик капитали миқдори 413,86 млрд сўмни ташкил қилган. Молия муассасаси томонидан чиқарилган оддий акциялар қиймати 262,95 млрд сўмга, имтиёзли акциялар қиймати 575 млн сўмга тенг.

“Агробанк” акционерлик тижорат банки республиканинг йирик банкларидан бири бўлиб, ўзида Қорақалпоқ Республика бошқармаси, 12 ҳудудий бошқармалар, 183 филиал, 271 мини-банк, 198 махсус касса ва 187 пул ўтказиш пунктини ичига олади.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: