“Агробанк” ўзбек банки болалар боқчасига онлайн усбулда ҳақ тўлашни жорий қилди

Дата: 18:02, 07-11-2016.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – “Агробанк” АТБ Agrobank Mobile мобиль иловаси орқали онлайн хизматларни кенгайтирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Банк маълумотларига кўра, энди мижозлар республиканинг исталган ҳудудидан ва исталган вақтда барча мактабгача таълим муассасаларига тўловларни амалга ошириши мумкин.

Таъкидланишича, бунинг учун фойдаланувчи мобиль иловага кириб, фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси рақамини ва тўлов суммасини киритиши кифоя.

Шунинглек, “Агробанк” АТБ тез орада илова орқали кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: