“Агробанк” ўзбек банки “PayMe” сервисига қўшилди

Дата: 17:44, 12-02-2016.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – “Агробанк” акционерлик тижорат банки картадан картага ўтказиш бўйича “PayMe” сервисига қўшилди, деб хабар Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан хабар қилишларича, эндиликда “Агробанк”нинг жисмоний ва юридик шахс бўлган мижозлари карталар орасида пул маблағларингизни онлайн тарзда ўтказиш имкониятига эга бўлди. Пул ўтказмаларини онлайн тарзда UzCard тизимидаги шахсий кабинет орқали (my.uzcard.uz) ёки UzCard мобил иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, “Агробанк” Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўзининг муассасаларига эга бўлган энг йирик банклардан биридир. Унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят бошқармаси, 183 та туман (шаҳар) филиали, 301 та минибанки, 251 та махсус кассаси, 188 та пул ўтказмалари шахобчалар мавжуд.

Банк хизматидан 300 мингдан ортиқ юридик шахсларга ҳамда 3 миллионга яқин жисмоний шахслар фойдаланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: