“Ahbor-Reyting” “Инго-Ўзбекистон” суғурта компаниясининг рейтингини тасдиқлади

Дата: 16:17, 03-10-2014.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги “Инго-Ўзбекистон” АЖ суғурта компаниясининг 2014 йил биринчи ярми якунлари бўйича тўлашга қобиллик бўйича рейтингини миллий шкала бўйича “uzA” даражасида “барқарор” кўрсаткичи билан тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ahbor-Reyting”дан хабар беришларича, берилган рейтинг суғурта компаниясининг тўлашга қобиллиги даражасининг жуда юқорилигини билдиради.

Суғуртачининг активлари 18,9 млрд сўмга етди (+22,6%). Суғурта заҳиралари ҳажми эса 9,8 млрд сўмни ташкил қилди (+82,5%).

Инвестициялар ҳажми 25,1% ўсди, уларнинг активлардаги улуши 71,5% ташкил қилди. Шу жумладан, суғурталовчининг қисқа муддатли инвестициялари 25,09% кўпайиб, ялпи инвестицияларнинг 99,4% ташкил қилди.

Компаниянинг акционерлик капитали 7,6 млрд сўмга етди (+49,3%), заҳира капитали 15,4% кўпайиб, суғурта компанияси ўз капиталининг 7,89% ташкил қилди.

Суғурта компаниясининг ўз капитали 9,7 млрд сўмга етди (+12,95%).

Компания томонидан йиғилган суғурта мукофотлари миқдори 9,2 млрд сўмга етди (+73,26%). Амалдаги шартномалар миқдори эса 6,8 минг донани ташкил қилди. Улар бўйича суғурта мажбуриятлари 5,6 трлн сўмга етди.

“Инго-Ўзбекистон” СК 2005 йилда хорижий ва ўзбек иқтисодиёт реал тармоғи корхоналари томонидан ташкил этилган. Улар орасида нефтегаз ва авиация тармоғи корхоналари ҳам бор. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: