“Ahbor-Reyting” “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг кредит рейтингини тасдиқлади
Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги (РА) “Ўзсаноатқурилишбанк” ўзбек акционерлик-тижорат банкининг (АКБ) кредит рейтингини 2015 йил якунлари бўйича “uzA” даражасида “барқарор” прогнози билан тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
РА маълум қилишларича, 2015 йил якунлари бўйича банк активлари 2014 йилнинг муқобил даврига нисбатан 14,13% кўпайиб, 8,9 трлн сўмга етган. Жумладан, банкнинг соф кредит портфели 7,2 трлн сўмни (+17,49%) ёки банк ялпи активларининг 81,05% ташкил қилди.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ даромад келтирувчи активлари 8,1 трлн сўмни (+14,58%) ёки банк барча активларининг 91,26% ташкил этди.
Ликвидлик ўрни ҳам етарли даражада деб баҳоланмоқда. Шу билан бирга, банкнинг ликвид активлари 17,51% пасайиб, 1 трлн 66,8 млрд сўмни ташкил қилди. Айни пайтда, ликвид активларнинг активлар таркибидаги улуши ҳам пасайиб, 11,96% тенг бўлди.


