AIBA президенти боксни Олимпиа ўйинлари дастуридан чиқаришга қарши чиқди

Дата: 16:30, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Халқаро ҳаваскорлик бокс уюшмаси (AIBA) президенти Ғофур Раҳимов боксни Олимпиа ўйинлари дастуридан чиқаришга қарши, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…) Мана 20 йилдан кўп вақт мобайнида AIBA ҳаётимнинг бир қисми бўлди, ва мен барчани спортнинг ушбу ажойиб турини хавф остига қўя олмаслигимга ишонч ҳосил қилишларингизни истар эдим. Мен ҳар доим боксни биринчи ўринга қўйганман ва келажакда ҳам шундай қилиш ниятидаман”, - дейилади Ғ. Раҳимовнинг уюшма сайтига жойлаштирилган хабарида.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил феврал бошида Халқаро олимпиа қўмитаси (ХОҚ) боксни 2020 йилги Олимпиа ўйинлари дастурига киритиш масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақида ўйлаб қолди.

Сурат манбаи: из https://kun.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: