Ахборот хавфсизлиги маркази ўзбек давлат органлари сайтларига хужумлар ҳақидаги маълумотни радъ қилди

Дата: 10:27, 27-05-2016.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ўзбекистон давлат органлари сайтларига хакерлик хужумлари ҳақидаги баъзи сайтлар томонидан тарқатилган маълумотларни радъ қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Баъзи янгиликлар веб-ресурслари ўз саҳифаларида “Касперский лабараторияси” томонидан ўтказилган тадқиқотга асосланиб “Ўзбекистон давлат муассасаларининг сайтлари хакерлик ҳужумига учради” сарлавҳали материаллар чоп этмоқда. Бу эса нафақат мақола моҳиятини акс эттирмайди, балки ушбу сайт ўқувчи ва ташриф буюрувчиларини нотўғри маълумотлантиради”, - деб таъкидланади хабарда.

Марказ маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги давлат муассасалари сайтлари штат режимида ишлайди ва хакерлик ҳужумига ҳам, бошқача ҳужумга ҳам йўлиқмаган. Марказ мутахассислари кун давомида интернетдаги миллий тармоқни назорат қилиб боришади ва “UZ” доменидаги сайтларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлаймоқда.

 Эслатиб ўтамизки, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази компьютер фавқулодда ҳодисалари билан боғлик маълумотлар бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланувчи ягона давлат муасасасидир. Шунингдек, марказ компьютер хавфсизлиги таҳдидларида, рухсатсиз кириш, киберхужумлар ва ахборот хавфсизлиги таҳдидларининг олдини олишишларида маслаҳат ва техник хизматлар кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: