Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ раҳбар ва мутахассислари базасини яратди

Дата: 18:45, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ҳамда республика иқтисодиёти тармоқларининг АКТ бўйича таркибий бўлинмаларининг раҳбар лавозимларига заҳира кадрларни шакллантириш мақсадида, АКТ йўналишида фаолият юритаётган раҳбар ва мутахассис кадрлар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар базасига қўшилиш истагида бўлган барчадан ўзларининг маълумотномаларини ва охирги уч йиллик фаолиятлари кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни вазирликнинг Кадрлар бўлимига юборишлари сўралади.

Қолган маълумотларни вазирлик сайтидан олиш мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: