Ахборот технологиялари вазирлиги ва БМТ вакили ўзаро лойиҳа доирасидаги ҳамкорликни фаолаштирадилар

Дата: 16:20, 03-04-2018.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва БМТ вакили ўзаро лойиҳа доирасидаги ҳамкорликни фаолаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ахборот технологиялари вазири Азим Ахмедхаджаев ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги координатори Ҳелен Фрейзерларнинг учрашуви “Самарали давлат бошқарувини ривожлантириш учун ҳамкорлик ва рақамли ўтиш” лойиҳасини амалга оширишга бағишланди. Унда лойиҳанинг 2018 йилда ўтказиладиган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида иштироки учун зарур донорлик улушларини молиялаштиришда вазирлик иштироки келишиб олинди”, - дейилади вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, томонлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш, хусусан, аҳолига юқори даражали давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.

“Учрашувда кун тартибига ахборот технологиялари ва ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш, UNESCO, ITU каби муассасалардан етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда таълимнинг янги тизимини жорий қилиш масалалари ҳам қўйилди. Жорий йилнинг январ ҳамда май ойларида вазирлик Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари, шунингдек, БМТнинг “Тараққиёт” дастури билан ҳамкорликда 10 дан 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ахборот технологиялари танловини ташкил қилмоқда. Ҳозиргача юртимизнинг барча ҳудудларидан унда иштирок етиш истагида бўлган 450 нафар номзодлар рўйхатдан ўтганлар”, - дейилади хабарда.

 

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_2_r_10987.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: