Ахборот технологиялари вазирлиги “Ўзбекистон неъматлари” номли янги почта маркаларини муомалага киритди

Дата: 10:32, 16-10-2015.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги “Ўзбекистон неъматлари” номли янги почта маркаларини муомалага киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан маълум қилишларича, икки почта маркаларидан иборат серияда Ўзбекистон табиий-иқлим шароитларида ўсадиган мевалари акс эттирилган. Янги серия “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, 2015 йил 9 октябрдан муомалага киритилди.

“Ўзбекистон неъматлари” янги почта маркалари марки 10 минг ададда чиқарилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: