Ахборот технологиялари вазирлиги ўзбекистонликларни тўғридан-тўғри мурожаат қилишга чақирмоқда

Дата: 17:07, 18-11-2016.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзбекистонликларни ҳар қандай масала бўйича тўғридан-тўғри мурожаат қилишга чақирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Интернет тармоғининг murojaat.mitc.uz манзилида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонаси ҳам фаолият кўрсатмоқда. У иш бошлаганидан бери 1,2 минг мурожаат келиб тушди.

Вазирлик Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам аҳолининг электрон мурожаатларини қабул қилмоқда.  Фуқарога Ягона портал орқали юборган мурожаатига вазирлик томонидан билдирилган муносабатни қониққан ёки қониқмаганлигига кўра 5 балли шкалада бевосита баҳолаш имконияти яратилган.

2016 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, вазирликка 566 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу давригача келиб тушган мурожаатлар (656 та) сонидан 14 фоизга кам. Жумладан, булардан 216 таси шикоят, 292 таси ариза ҳамда 25 таси таклиф мазмунидаги мурожаатлар бўлган.    

Янгилик билан ўртоқлашиш: