Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари “Airbus Group” вице-президенти билан учрашди

Дата: 16:09, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Куни кеча Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Азим Ахмедхаджаев “Airbus Group”нинг Евроосиё бўйича вице-президенти Сильвером Делонэ билан учрашди, деб хабар қилади муассаса матбуот хизмати.

“Учрашувда Ўзбекистон томони Европанинг “Airbus Group” аэрокосмик корпорациясига қарашли ҳарбий ва аэрокосмик маҳсулотлар ва хизматлар учун масъул бўлган “Airbus Defence & Space” компаниясининг фаолияти билан яқиндан танишди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда томонлар космик тадқиқотларни ташкил қилиш, юқори технологияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни амалга оширишни келишиб олдилар.

 

Сурат манбаи: http://chiroyli.uz/yangilik-22819.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: