Акмал Камолов янги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланди
Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Акмал Камолов янги “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Олдин Камолов Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси бўлиб ишлаган эди. У ушбу вазифага 2014 йил октябрда тайинланган. Бунга қадар у Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.
Ҳозирда Ўзбекистонда пахта саноати таркибий янгиланмоқда.
Бундан олдинроқ давлат раҳбарининг қарори билан тармоқ таркиби янгиланаб, “Ўзпахтасаноатэкспорт” мегахолдингини ташкил этилгани хабар қилинган эди. Унинг таркибига пахтани қабул қилиш ва қайта ишлашга жавоб берувчи “Ўзпахтасаноат”, толани сақлаш ва экспорт қилишга масъул “Ўзпахтаэкспорт”, пахта ёғи ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Ўзпахтаёғ” акционерлик компаниялари киради.