Акционерлар “Ўзбек металлургия комбинати”нинг 47,824 млрдлик соф фойдасини тақсимладилар

Дата: 13:52, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – “Ўзбек металлургия комбинати” ОАЖ 2013 йил якунлари бўйича 47,824 млрд сўм миқдорда ($20,61 млн) соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Акционерларнинг умумий йиғилишида дивидендлар тўлашга 9,28 млрд сўм ($4 млн) йўналтиришга қарор қилинди. Шундан оддий акциялар бўйича 9,086 млрд сўм, имтиёзли акциялар бўйича 193,78 млн сўм тўланади. Оддий ва имтиёзли акциянинг ҳар бирига 213,8 сўм дивиденд тўланади. Капитализация ва низом жамғармасига 36,15 млрд сўм ($15,58 млн) йўналтирилади.
2013 йилда комбинат қиймати 968,4 млрд сўмлик ($417,38 млн) маҳсулот ишлаб чиқарди, 2012 йилга нисбатан ўсиш суръатлари 101,1% ташкил этди.
Корхонада жами 746,2 минг тонна пўлат қуйилди, 718 минг тонна тайёр прокат ишлаб чиқарилди.
Ўз навбатида, қиймати $182 млнлик маҳсулот экспортга чиқарилди, 47,5 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: