Актёр Спартак Мишулин онасининг Тошкентдаги ҳаёти ҳақида фильм яратилди
Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – “Фаввора-Филм” хусусий студияси таниқли актёр Спартак Мишулин онасининг Тошкентдаги ҳаёти ҳақида “Она. Тошкентдаги қутулиш” номли фильм яратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тақдир ҳукми билан Ўзбекистон пойтахтига келиб қолган, аслида бу ерга сургун қилинган Анна Мишулина оқланганидан кейин ҳам қуёшли шаҳарда ярим аср қолиб кетди.
Сценарий муаллифи ва лойиҳа ташаббусчиси, Ўзбекистонда таниқли журналист Борис Бабаев бир ўтиришда кўриладиган динамик бир лентани яратишга муваффақ бўлди. Қаҳрамон тақдири ҳақидаги маълумотларни мисқоллаб йиғган муаллиф, унинг тақдирини умумлаштирган ҳолда қаторида машҳур Анна Ахматова ва Корней Чуковский каби таниқли адабиёт намоёндалари бўлган кишиларнинг тақдирида Тошкентнинг ролини кўрсатиб беради.
Бироқ, фильм бош қахрамонининг тақдири ушбу кетма-кетликда ўзгача қизиқарли. Уйдан узоқда ўтказилган йиллар Анна Мишулина учун қачонлардир олис бўлган Тошкентни унинг ҳаётидаги энг асосий шаҳар, унинг тақдирига айлантиради.
Ижодий гуруҳ қаҳрамон яшаган уй ва уни кучли иродага эга шахс сифатида эслаб қолган қўшниларни топишга муваффақ бўлди.
Сурат манбаи: http://www.aif.ru/culture/person/zagadochnyy_sovetskiy_karlson_chto_skryval_spartak_mishulin