Актёр Жавоҳир Зокиров вафот этган Жасурбек Ибрагимовнинг ота-оналарига таъзия билдирди

Дата: 12:57, 06-06-2017.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг вафот этган талабаси Жасурбек Ибрагимовнинг ота-оналарига таъзия билдирди.

“Бутун оилам номидан Жасурбекнинг ота-оналарига таъзия билдираман”, - деб ёзди актёр Facebookда ҳамда талабанинг ўлими бутун миллат учун фожеа эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Жасурбек Ибрагимовнинг ўлими – бутун миллат учун фожеа, шу сабабли ҳар биримиз ўз фуқаролик муносабатимизни билдиришимиз, ушбу мудҳиш жиноятни ҳаққона тергов қилиб, унга алоқадор барчанинг адолатли жазо олишини талаб қилишимиз зарур. Биз ўсиб келаётган авлод ҳақиқатга ишончини йўқотишига ва барча нарсани зарур алоқалар ва пул ҳал қилади деган хулосага келишига йўл қўймаслигимиз лозим”, - деб таъкидлади Зокиров.

Эслатиб ўтамизки, 1 июнда Тошкентда П.Ф.Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежининг вафот этган талабаси Жасурбек Ибрагимов дафн қилинди. У курсдошлари томонидан уриб ўлдирилгани тахмин қилинмоқда. Шифокорлар унинг ҳаёти учун бир ой курашдилар ва уч карра мураккаб операция ўтказдилар.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, 4 июнда жиноий иш Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қабул қилинган. Йиғилган маълумотлар асосида И.Тулаганов ЎзР. Жиноят кодексининг 104 моддаси 3 қисми билан айбланувчи сифатида ишга жалб қилинди ҳамда хибсга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: