Актюбинск вилоятида 52 нафар йўловчининг ўлими бахтсиз ҳодиса деб баҳоланди

Дата: 12:50, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Дастлабги натижаларга кўра, Актюбинск вилоятидаги трассада 52 нафар йўловчининг ўлими бахтсиз ҳодиса деб баҳоланди, деб хабар беради КазТАГ мухбири.

“Тезкор-тергов гуруҳи томонидан экспертлар иштирокида барча зарур тадбирлар ўтказилмоқда. Иш ҳажми катта. Эрталаб ёки тушликка ёнғиннинг сабаблари маълум бўлади. Лекин биз ҳозирдан ЙТҲ бўлмаган, деб айтишимиз мумкин, автотранспорт нормал техник ҳолатда бўлган, кўп эҳтимоли билан, бахтсиз ҳодиса содир бўлган, деб айтишимиз мумкин. Буни йўловчиларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланмоқда”, - деди Ички ишлар вазири ўринбосари Ерлан Тургумбаев пайшанба кунги брифингда.

Унинг маълумотларига кўра, ёнғин юклар кўп бўлган салонда бошланган. “Йўловчилар автобуснинг иккинчи қаватида, багаж – биринчи қаватда бўлган. Олов катта бўлган”, - деб тушунтирди у.

 Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Алексей Цой соғ қолган беш кишининг аҳволи ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аҳволи барқарор, уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, улар билан психологлар ишламоқда.

 Эслатиб ўтамизки, автобусдаги ёнғин 18 январ куни Самара-Чимкент йўлининг 1068 кмрида ҳаракат пайтида содир бўлган эди. Автобусда 57 киши бўлган, беш киши автобусдан чиқишга улгурган, қолганлари тириклайин ёниб кетган.

Автобус ёнғинида 52 кишининг ҳалок бўлиши факти юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Воқеани текшириш учун Қозоғистонда ҳукумат комиссияси тузилди. Воқеа жойига Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолёти юборилган.

Сурат манбаи: https://timeskz.kz/29456-52-uzbeka-sgoreli-v-avtobuse-v-aktyubinskoy-oblasti.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: