Актюбинск вилоятидаги Самара-Чимкент автойўлидаги автобус ёнғини оқибатида 52 ўзбекистонлик қурбон бўлди
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида Самара-Чимкент автойўлидаги автобус ёнғин оқибатида 52 ўзбекистонлик қурбон бўлди, деб хабар беради КазТАГ.
“18 январ куни соат 10:30да “Самара-Чимкент” автойўлининг 1068-километрида Илгиз туманининг Калибай поселкасида давлат рақами Х 335 ТСМ бўлган “Икарус” русумли йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус салонида 57 киши (ҳаммаси Ўзбекистон фуқаролари) бўлган, булардан 52 йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган, 5 киши автобусдан ўз кучи билан чиққан”, - деб хабар берди Актюбинск вилояти ФВД матбуот хизмати раҳбари Актилек Кенес.
У ёнғин жойига “Тиббий ҳалокат маркази” ДМ (4 киши ва 1 техника), Иргиз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари йўлланганлигини таъкидлади. Вилоят марказигача бўлган масофа – 320 км.
ФВ департаментида вилоят ҳокими бошчилигида тезкор штаб ташкил этилган. Психологик хизматнинг тезкор линияси йўлга қўйилган. Ҳодиса жойида полиция, қутқарувчилар, психологлар ва тиббиёт ҳодимлари бўлинмалари ишламоқда.
Сурат манбаи: https://www.rbc.ru/photoreport/18/01/2018/5a604ee39a794724a16cb95b?from=main