Ғалаба шарафига уюштирилган автоюриш иштирокчилари россиянинг Нижневартовскидан Самарқандга етиб келдилар

Дата: 17:33, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Россиянинг Нижневартовск шаҳридан Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги шарафига уюштирилган автоюриш иштирокчилари Самарқандга етиб келдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Хабар қилинишича, автоюриш иштирокчилари Самарқандда Ҳазрат Ҳизр мажмуаси ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига ташриф буюрдилар. Сўнгра Хотира майдонидаги Қайғули она ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар, Иккинчи жаҳон уруши қурбонларини эсладилар. Россиялик меҳмонлар Самарқандда яшовчи уруш фахрийлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашдилар. Бундан ташқари, меҳмонлар Самарқанднинг тарихий, маданий, меъморий обидалари билан танишдилар.

Эслатиб ўтамизки, автоюриш Россия Федерацияси Ханти-Мансиск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкил этилган. Автокарвон 1946-1958 йилларда ишлаб чиқарилган ГАЗ М-20 “Победа” автомобилларидан иборат бўлиб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳарлар ва қишлоқлари орасидан ўтади.

Автоюриш иштирокчилари 1 май куни Тошкентдан Россияга жўнаб кетадилар.

Сурат манбаи: https://news.mail.ru/society/33337888/

Янгилик билан ўртоқлашиш: