Алишер Абдуалиев Тошкент ва Киев ўртасидаги йўловчи оқимини етарлича деб ҳисоблайди

Дата: 18:11, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. УзТАГ – Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев Тошкент ва Киев ўртасидаги йўловчи оқимини етарлича деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).   

 “Ҳа, сиз ҳақсиз, рейсларни тўлдириш билан боғлиқ муаммоларимиз йўқ. Менинг кузатишларимга кўра, Тошкент-Минск йўналишида 65% чипталар кейин Киевга йўл оладиган йўловчилар тарафидан таъминмоқда. Менинг ўзим ҳам ушбу маршрутдан фойдаланаман. Тошкент-Олма-Ота ва Тошкент-Истамбул йўналишида ҳам деярли 20-30% йўловчилар кейин Киевга учувчи йўловчилардир”, - деб тан олди дипвакиллик раҳбари “Деловые новости” украин порталига интервьюсида.

Кўриниб турибдики, деб давом этди у, икки мамлакат масъул органлари ушбу масалани кўриб чиқишда энг аввало оддий фуқаролар, талабалар, бизнес вакиллари манфаатларини ҳисобга олишлари зарур...

“Лекин ўйлайманки, яқин орада икки мамлакат пойтахтлари ўртасида учишларни яна йўлга қўйиш учун зарур барча нарсани қиламиз”, деб таъкидлади А.Абдуалиев. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: