Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Дата: 11:03, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан Алишер Курманов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 2014 йилнинг 16 сентябрида у республика ташқи ишлар вазирлиги коллегиясига таништирилди. Бундан ташқари, коллегияга бундан илгари вазирнинг ўрибосари этиб тайинланган Дилёр Ҳакимов ҳам тақдим этилди”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Алишер Курманов бир ярим ой давомида ташқи ишлар вазири ўринбосари, ундан олдин эса Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимларида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: