Алишер Навоийнинг энг муҳим асарларидан бири “Назм ул-жавоҳир” илк маротаба рус тилида чоп қилинди

Дата: 10:21, 24-06-2014.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – “Ўқитувчи” нашриёти Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи ва Фанлар Академияси билан ҳамкорликда Алишер Навоийнинг энг муҳим асарларидан бири - “Назм ул-жавоҳир”ни илк маротаба рус тилида чоп қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан беш аср илгари Алишер Навоий ўзининг энг муҳим асарларидан бири деб атаган ушбу асарни яратган эди. Тўртликларнинг бадиий таржимаси профессор Динора Азимова томонидан Ўзбекистон Респуьбликаси Фанлар Академияси академиги Азиз Қаюмов изоҳлари билан бирга амалга оширилган. Китоб 176 бет ва 12 рангли иллюстрациялардан иборат бўлиб, рус мактаблари ўқувчилари, гуманитар факультетлар талабалари ва шарқ шеърияти билан қизиқувчи барчага мўлжалланган. Тиражнинг бир қисми Тошкент кутубхоналарига беғараз тарзда тарқатилади”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: