Алишер Усмонов Алексей Навальнийни туҳмат учун судга беришни режалаштирмоқда

Дата: 18:05, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Асли келиб чиқиш ўзбек бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни туҳмат учун судга беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТАСС маълумотига кўра, бунга, Усмоновнинг сўзларига кўра, унинг қадр-қийматига тегиб, туҳмат бўлган мақолалар сабаб бўлган. Бизнесменнинг сўзларига кўра, жаноб Навальнийнинг уни айблашга “маънавий ҳаққи” йўқ, чунки у ўз ишларини “шаффоф ва қонуний” олиб боради.

“Навальний одамларни чалғитмоқда ва унинг даъволари – туҳмат. Мен узоқ вақт давомида унинг ёлғон баёнотларига эътибор қаратмадим, лекин кейинги мақолаларда у мени жиноятда айблаб, чегарадан чиқди. Шу туфайли мен Навальнийни судга бераман ва ҳуқуқ-тартибот органларига ариза ёзаман”, - деди Усмонов.

Эслатиб ўтамизки, 2 мартда Алексей Навальний тадқиқотини эълон қилиб, унда  Россия бош вазири Дмитрий Медведев нотижорат фондлари орқали бир неча қиммат кўчмас мулкларга эгалик қилишини баён қилган эди. Хусусан, Медведевнинг курсдоши Илья Елисеев ва у билан боғлиқ “Соцгоспроект” фонди Усмоновдан қиймати $87,1 млнлик уни ер участкаси билан биргаликда ҳайрия шартномаси бўйича олганлигини баён қилинган эди.

Алишер Усмонов Bloomberg версияси бўйича Россиянинг энг бой тадбиркорлари орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Унинг мулки $14 млрдга баҳоланган. Усмонов USM Holdings ширкатининг энг йирик акционери (48%). Ушбу холдинг Россиядаги энг йирик “Металлоинвест” темир ишлаб чиқарувчиси, “Мегафон” оператори, Mail.ru интернет-компаниясини назорат қилади. Шунингдек, бизнесмен “ЮТВ Холдинг” ва “СТС Медиа”, “Коммерсантъ” ноширлик уйи акцияларининг йирик пакетлари ва “Арсенал” инглиз футбол клубининг 30% ортиқ акцияларига эгалик қилади. Бундан ташқари у қатор  хорижий юқоритехнологик ширкатларга ҳам сармоя киритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: