Алишер Усмонов Forbes журналининг 2015 йилги жаҳон миллиардерлари рейтингида 10 поғона пастлади

Дата: 22:58, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Forbes журналининг 2015 йилги яқинда эълон қилинган рейтингида жаҳон миллиардерлари орасида 10 поғона пастлади ва 71-ўринни олди (2014 йил – 61), дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Forbes рейтингига кўра А.Усмоновнинг бойлиги $14,4 млрдга тенг.

2014 йилдаги бўлгани каби Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири Билл Гейтс ($79,2 млрд) жаҳоннинг энг бой кишиси бўлди. Биринчи учликка яна мексикалик телекоммуникацион магнат Карлос Слим ($77,1 млрд) ва инвестор Уоррен Баффетлар ($72,7 млрд) кирди.

Жами рўйхатда 1826 киши бўлиб, уларнинг ялпи бойлиги $7,05 трлнни (бир йил олдингидан $600 млрд. ошиқ) ташкил қилди, ўртача бойлик миқдори эса $3,86 млрдга (2014 йилдагидан $60 млн кам) тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: