Алишер Усмонов Россия ва Ўзбекистонда фан, санъат ва спортни ривожлантириш бўйича жамғармалар яратиш ниятида

Дата: 16:04, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Келиб чиқиши асли ўзбекистонлик бўлган  россияда яшовчи бизнесмен Алишер Усмонов Россия ва Ўзбекистонда фан, санъат ва спортни ривожланлантириш бўйича жамғармалар яратиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Биринчидан, менинг меросхўрларим йўқ. Чунки менинг болаларим йўқ, қолган барчаси – уйдирма гап. Менинг қариндошларим барчаси бадавлат кишилар ва менинг меросимга эҳтиёжлари йўқ”, - деби Усмонов Forbesга интервьюсида нега меросхўрларга ҳеч нарса қолдирмапсиз, деган саволга жавоб бера туриб.

Маблағларни ҳайрия жамғармасига қолдириб кетишга келсак, умид қиламанки, Аллоҳ менга умр беради ва бу ҳақида ўйлаб кўраман, деб давом этди тадбиркор.

“Лекин албатта жамғармалар яратаман, уларда ҳаётий зарурат сезаман. Жамғармалар Россия ва менинг тарихий ватаним Ўзбекистонда фан, санъат ва спортни ривожлантириш билан боғлиқ бўлади. Улар мамлакатларда илмий тадқиқотларни рағбатлантиради, ёшларга ҳаётда ўз ўринларини топишга кўмаклашади”, - деб хулосалади бизнесмен.

Эслатиб ўтамизки, Алишер Бурхонович Усмонов 1953 йил 9 сентябрда Ўзбекистон ССР Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. Россияда истиқомат қилувчи тадбиркор ва миллиардер, USM Holdings ширкатининг эгасидир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: