Алишер Усмонов Ўзбекистон Олий таълим вазирлигидан миннатдорлик мактуби олди

Дата: 10:22, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги россиялик таниқли миллиардер Алишер Усмоновга Тошкентда Энрике Иглесиаснинг концерти ташкил этилгани учун миннатдорлик мактуби йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон давлат органидан Алишер Усмоновга, умуман, катта бизнесга билдирилган биринчи расмий миннатдорлик белгисидир.

Энрике Иглесиаснинг яккахон концерти Тошкентда 28 декабрда бўлиб ўтади.

“Ҳурматли Алишер Бурҳонович, Ўзбекистонда жаҳон эстрадасининг ёрқин овози – Энрике Иглесиаснинг концертини ташкил этганингиз учун сизга улкан миннатдорлик билдирамиз. Бизга беғараз асосда тақдим этилган чипталар давлат стипендиялари соҳибларига айланган иқтидорли талабалар ҳамда ота-онасиз талабалар орасида тарқатилди. Ўз иштироки билан улар янги таассурот ва илҳомга эга бўлади, бу эса маданий-маънавий ривожланиш учун муҳимдир. Ёрдамингиз – мамлакатимизда хайрия ишини ривожлантиришга қўшилган бебаҳо ҳисса”, - дейилади мактубда.

Шунингдек, хатда ота-онасиз меҳрисиз қолган талабалар муаммоларига бефарқ муносабатда бўлмагани учун тадбиркорга самимий ташаккур айтилади. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва бўш вақтни мазмунли ўтказишни тарғиб этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирамиз”, - дейилади миннатдорлик мактубида.

Эслатиб ўтамизки, Энрике Иглесиас – испан тилли мусиқа, поп-, латино- ва R&B- йўналишларидаги дунёдаги энг таниқли хонанда, қўшиқлар муаллифи ва продюсердир.

Испан қўшиқчисининг чиқишига чипталар Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, “Меҳрибонлик” уйлари ва бошқа ташкилотлар орқали истеъдодли ёшлар орасида бепул тарқатишга мўлжалланган. Шунингдек, ўқишда ва жамоат ишида ўзини кўрсатган ёшлар ҳам концертга текин тушишлари мумкин.  

Сурат манбаи: http://www.topnews.ru/photo_id_8912_4.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: