Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан боғлиқ эмас, бунга доир хабарлар ҳақиқатдан йироқ

Дата: 17:16, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан боғлиқ эмас, бунга доир хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақида Forbes тадбиркорнинг матбуот хизматига асосланган ҳолда маълум қилди.

“Олдин ҳам бир неча марта баён қилингани каби, А.Б.Усмонов Ўзбекистоннинг сиёсий ҳаётида иштирок этмайди”, - дейилади матбуот релизида. Шунингдек, унда ушбу мавзудаги хабарлар “конъюнктура характерига эгалиги” ва Усмоновнинг “Ўзбекистонда кўплаб дўстлари ва қаридошлари” борлиги айтиб ўтилган.

Агар Ўзбекистон раҳбарияти бирон ёрдам сўраб мурожаат қилса, Усмонов “фойдали бўлишдан хурсанд бўлади”. Тадбиркорнинг ўзи “тарихий ватанига муваффақиятлар ва гуллаб яшнаш” тилайди, деб таъкидланади матбуот релизида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Reuters Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистоннинг етакчиси бўлиб, президент деб аталади, лекин аслида мустақил қарорлар қабул қила олмайди” деб хабар қилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: