AllurGroup Кўстанайда Ravon Nexia R3 ўзбек автомобилларини SKD услубида йиғишни бошламоқда

Дата: 19:58, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг AllurGroup компанияси GM Uzbekistan АЖ билан биргаликда Кўстанайда Ravon Nexia R3 ўзбек автомобилларини SKD услубида йиғишни бошламоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

AllurGroup матбуот хизматига кўра, томонлар “СарыаркаАвтоПром” ишлаб чиқариш майдончасида Ravon Nexia R3 моделини йирик қисмли йиғиш технологияси (SKD) бўйича қўшма лойиҳанинг якуний босқичига киришганлар.

Бирламчи босқичда Кўстанайда Ravon Nexia R3 седанини SKD услубида ишлаб чиқариш қуввати йилига 3 минг автомобилни ташкил қилади. Кейинчалик қувват йилига 7 минг автомобилгача етказилади.

Ravon Nexia R3 автомобилларини сотиш AllurAuto ва “УзАвто Азия” ширкатлари дилерлик тармоқлари орқали амалга оширилади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: