Алмати-Тошкент трассасида изғиринда кўриш ёмонлашгани туфайли 110 автомашина юришдан тўхтаб қолди

Дата: 13:31, 19-10-2016.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Алмати-Тошкент трассасида изғиринда кўриш ёмонлашгани туфайли 110 автомашина юришдан тўхтаб қолди, деб хабар беради сешанба куни КазТАГ.

“Кўрсатилган трассада изғиринда кўриш ёмонлашгани туфайли 70 юк ва 40 енгил автомобиллар ҳаракатини тўхтатишга тўғри келди. Ҳозирда йўл хизматлари томонидан йўлни тозалаш ва ботиб қолган 20 автомобилларни чиқариб олиш бўйича ишлаб амалга оширилмоқда”, - деб хабар берди ҚР ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси вакили Руслан Иманкулов.

Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ. Жаулин ва Жамбыл вилоятлари фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси ходимлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ходимлари ҳодиса жойида ишламоқда.

Ҳозирги пайтда Алмати-Тошкент автойўлида (580-593 км) об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли йўловчи автобуслари ва юк автотранспорти учун ҳаракат чекланган.

“Бугун ва эртага вилоятда бўрон бўлиши ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Фуқароларга автотранспортда ҳаракатланишни чеклашни ва об-ҳаво башорати билан олдиндан танишишни маслаҳат берамиз”, - деб таъкидлади ФВВ вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: