Алмати вилоятида 10 Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланди
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Алмати вилоятида 10 Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланди, улардан 5, жумладан, 2 бола ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилади КазТАГ вилоят фавқулодда ҳолатлар департаменти матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2016 йил 2 январсоат 11.40да Каскелен шаҳри 1-ёнғин бўлинмаси алоқа бўлимига Алмати вилояти Карасай тумани Турарқишлоғи яқинида 10 Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарлангани ҳақида хабар келиб тушди. Тез тиббий ёрдам етиб келганига қадар уч катта ва икки бола ҳаётдан кўз юмган бўлган”, - деб кўрсатилади сешанба куни тарқатилган хабарда.
Яна 5 киши Каскелен марказий касалхонасига олиб келинган, деб таъкидлашди Алмати вилояти фавқулодда ҳолатлар департаментида.


