Алматида Ботирхон Шукенов билан видолашиш маросими бўлиб ўтди
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Алматида таниқли мусиқачи, эстрада хонандаси ва композитор Ботирхон Шукенов билан видолашиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди жума куни Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Бу йўқотишни тўлдириб бўлмайди. Ботирхон ижодни, халқи ва мухлисларини севар эди. Мен унинг қўшиқларини куйлаётганингиз учун сизлардан миннаддорман. Ишонаманки, Ботирхоннинг номи юракларимизда абадий қолади”, - деди ҚР Маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедиули жума куни хотирлаш маросимида.
Кейин Қизилўрда вилояти хокими ўринбосари Рауан Кенжеханули вилоят ҳокими Кримбек Кушербоевнинг таъзияномасини ўқиб берди.
Ўз навбатида, ”А-Студио” гуруҳи раҳбари Байгали Серкебаев Б.Шукенов мамлакатнинг ҳақиқий қахрамони эканлигини, санъат тарихида ўчмас из қолдирганлигини таъкидлаб ўтди.
Композитор Еркеш Шакеев марҳум Б.Шукенов юкмак маънавиятга эга киши бўланлигини айтиб ўтди.
Ўз навбатида, Б.Шукеновнинг акаси Бауржан Шукенов марҳум барчанинг қалбида қолишига тилак билдирди.
“Балки ҳақиқий артист ана шундай кетиши керакдир. Унинг кетиши барчамизни бирлаштирди ва ҳаммамиз унинг юраги нақадар катта бўлганлигини ҳис қилдик”, - деди у.
Митинг иштирокчилари Б.Шукеновни қарсаклар ва “Браво” сўзари билан кузатиб қолдилар. Ушбу маросимга бир неча минг киши келди. Тадбир Жамбил номидаги Қозоқ давлат филармонияси биноси олдида ўтди.
Б.Шукенов Алматиаги Кенсай қабристонида дафн қилинади.
Олдин хабар берилгани каби, қозоғистонлик хананда 29 апрелда Москвада 53 ёшида инфаркдан вафот этган эди.
Эслатиб ўтамизки, Ботирхон Шукенов 1962 йилнинг 18 майида Қизилўрдада туғилган. Хонанданинг мусиқий ҳаёти Роза Римбаева ёнида саксофончиликдан бошланган. 1988 йилда у дўстлари билан бирга машҳур “А-Студио” гуруҳини ташкил қилиб, унда солист ва фронтмен бўлиб ишлайди. Кейинчалик ансамбль “Жулия”, “Муҳаббат аскари”, “Ёзги илиқ кечалар”, “Суйилмаган” ва бошқа хит қўшиқлари билан ном чиқарди.
Артист гуруҳни 2000 йилда яккахонлик қилиш учун ташлаб кетади. Ўтган вақт давомида у қўшиқлари ёзилган 6 диск чиқаришга улгурди.
Б.Шукенов Қозоғистон тарихида биринчи ЮНИСЕФ элчиси бўлган хонандадир.
Илгари Қозоғистон президенти Б.Шукеновнинг қариндош ва яқинларига таъзия билдирган эди.
Президент Нурсултон Назарбаевнинг сўзларига кўра, “унинг порлоқ номи, унинг ижросидаги қўшиқлар халқимиз ёдида мангу қолади”.
Ботирхоннинг биринчи оиласидан 2002 йилда туғилган Мақсут исмли ўғли бор. Ҳозирда у Америкада истиқомат қилади.