Алматида деярли 1 минг Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаётган 20 жой аниқланди

Дата: 16:15, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Алматида ўтказилган махсус операция доирасида ноқонуний меҳнат муҳожирлари бўлган 20 жой аниқланди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ишончли манбага асосланган ҳолда.

“Кеча Алматида махсус операция ўтказилиб, унинг доирасида 40тадан 50тагача Ўзбекистон фуқароси ноқонуний ишлаётган 20 атрофида жой аниқланди. Фақат битта жой – Алмати гўшт комбинатида 50 Ўзбекистон фуқароси ноқонуний равишда ишлаган”, - деди агентлик суҳбатдоши пайшанба куни.

Манба маълумотларига кўра, жами 1 минг атрофида ноқонуний меҳнат муҳожирларини аниқлашга муваффақ бўлинди.

“Аниқланган муҳожирлар шунча кўп эдики, улар туман миграция хизмати биносига қийинчилик билан сиғдирилди”, - деди манба.

Бундан ташқари, миграцион полициянинг меҳнат муҳожирларига Алматида бўлишда кўмак берганлиги ҳақидаги маълумот ҳам текширилмоқда. Манба маълумотларига кўра, бир неча миграция полициячилари қўлга олинган.

Айни пайтда, давлат даромадлари шаҳар департаменти матбуот хизматида шу каби текширувлар барча туманларда ўтказилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлашди.

“Ҳақиқатдан ҳам, Алматининг барча туманларида ноқонуний ишчилар бўйича текширувлар ўтказилмоқда. Текширилган объектлар ва аниқланган муҳожирлар сони бўйича бир нима дея олмайман, чунки текширув давом этмоқда”, - деб маълум қилишди шаҳар ДДД матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: