Алматида сел келди, шаҳарда оператив штаб тузилди

Дата: 10:28, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўтган кечаси Алматининг Науризбай туманида сел келиб, ушбу масала билан шуғулланувчи оператив штаб тузилди, деб маълум қилди шаҳар ҳокими матбуот хизмати Айбар Олжаев.

“23 июлга ўтар кечаси Алматининг Науризбай туманида сел келди. Ушбу масала бўйича оператив штаб тузилди, ҳозиргача қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ”, - деди А.Олжаев пайшанба куни.

Айни пайтда у эвакуация эълон қилинган-қилинмагани ҳақида маълум қилмади. Лекин, туман аҳолисининг сўзларига кўра, сел келган жойларда аҳоли уйларини тарк этмоқда.

“Бу қандай тошқин бўлди? Биз Каменкада яшаймиз, Каскелен трассасига чиқдик, йўл чеккасида турибмиз”, - деди Науризбай туманида яшовчи аёл.

Шунингдек, сел оқими Жандосов ва Яссавий кўчасигача боргани, Каргалинка дарёси эса қирғоғидан тахминан 1 метр чиққани ҳақида хабар қилинмоқда.

“Мен Карагайлида яшайман. Баъзи жойларда дарё кучли кўтарилди. Дарё йўлга яқин жойлардан машиналар ўта олмаяпти”, - деб ёзмоқда шу ерда яшовчилар ижтимоий тармоқларда.

ФВ жойида автотранспорт ҳаракати қийинлашган, тирбандликлар мавжуд.

А.Олжаевнинг сўзларига кўра, сел келтирган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда. “Сел оқибатлари тикланади”, - деб аниқлаштирди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: