Алматида янги ўзбек автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси томонидан Алмати шаҳрида янги Gentraавтомобилининг тақдимот маросими ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Matiz ва Nexia моделларига қараганда Gentra – бошқа даража ва синфдаги автомобилдир. Тошқи кўриниши жиҳатидан Gentra бундан олдинги модель – Chevrolet Lacettiга ўхшаб кетсада, ўзига хос жиҳатларга ҳам эга. Gentra ишлаб чиқарилувчи томониданB+ синфидаги универсал оилавий автомобиль сифатида тақдим этимоқда.
Янгиланган Chevrolet Lacetti машинасининг сотувлари 2013 йил ноябрда бошланган. Автомобилга General Motors Powertrain Uzbekistanда ишлаб чиқарилган тўрт цилиндрли 1,5 литр ҳажмли, цилиндр бошчасида икки тақсимловчи валга эга бўлган двигатель ўрнатилган. Униг қуввати 105 от кучига тенг.
Ҳаридорлар бешбосқичли механик ёки олтибосқичли автоматик тезлик узатиш қутисидан бирини танлашлари мумкин. Машина двигатели жаҳон стандартларига, шу жумладан, “Евро-5” меъёрларига жавоб беради.