Алматидаги сел: воқеалар хроникаси

Дата: 11:48, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – 23 июлга ўтар кечаси Алматида сел келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоқ телеграф агентлигининг (КазТАГ) Алмати ички сиёсати бошқармаси бошлиғи Санжар Бокаевга асосланиб хабар қилишича, сел туфайли Карагайли ва Таусамали микрорайонларини сув босган, деярли 200 киши эвакуация қилинган.

“Соат 03.00да Каргалинка дарёсида сув даражаси кўтарилиб, Карагайли ва Таусамали микрорайонларини сув босгани ҳақида маълумот келиб тушди. ҚР ИИВ ФВД, туманлар ва Алмати ҳокимлиги шахсий таркиби тезда олиб келинди. Сув тошқинидан жабрланган 191 киши 176 сонли мактабга олиб чиқилди”, – деди у пайшанба куни.

Айни пайтда у тўғон бузилмаганлигини айтиб ўтди.

“Жойни кўздан кечирдик. Сув қувурлар орқали чиқариб ташланмоқда. Шаҳар учун ҳеч қандай ҳавф йўқ. Айни пайтда шаҳардан чиқишда тирбандликлар юзага келган, одамлар мишмишлардан таҳликага тушган. Лекин ҳеч қандай ҳавф йўқ”, – деб қўшимча қилди у.

Кейинчалик, Алмати ҳокими Юрий Ильин брифингда Алматидаги сел кўлмак кўлларнинг тошиб кетиши натижасида юзага келгани ҳақида маълум қилди.

“23 июлда Безымянное кўлмак кўли тошиб кетган. Натижада 40 минг куб сув ташқарига оқиб кетди. Сел оқими Каргалинка дарёси тўғонигача етиб келди. Ҳозирда селдан ҳимоя қилиш қурилмаси барқарор ҳолда, сув чиқариб юборилмоқда. Каргалинка дарёсида сув тез суратларда, секунига 10-12 куб метрга сарфланмоқда”, – деди Ю.Ильин пайшанба кунги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, бошқа кўлмак кўлларнинг тошиши ҳавфи йўқ.

Ю.Ильин кутилаётган ёғинларчиликлар муносабати билан тоғ дарёларида сув сарфи ошиши мумкинлиги, лекин бирон бир дарё бўйича сел келиши ҳавфи йўқлиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Ҳозирда кўлмакли кўллар суви чиқарилмоқда. Катта алмати кўли ва 6 сонли кўл хавф туғдираётгани йўқ.

Бундан ташқари, Ю.Ильиннинг сўзларига кўра, сел оқибатида Алматининг уч туманидаги уйларни сув босган.

“Сел оқими натижасида уч туман ҳудудини сув босди. Науризбай тумани, Чапаево аҳоли пункти энг кўп зарарланди. Ауэзов тумани ва Алатау туманининг Алгабас поселкаси қисман сув остида қолди, бу ерда 97 уйни сув босган. Улар яшаш учун ҳавф туғдирмайди. Вазият назорат остида”, – деб қўшимча қилди Ю.Ильин.

Айни пайтда у ушбу туманлардаги тиббий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар сел туфайли юзага келган жароҳатлар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Ю.Ильиннинг сўзларига кўра, жабрланган оилалар ЭКИҲ 100 баравари миқдорида ёрдам оладилар.

“Жабрланган оилалар ҳозирнинг ўзида ижтимоий муҳофаза органларига мурожаат қилишлари мумкин”, – деди амалдор.

Эслатиб ўтамизки, 23 июлга ўтар кечаси Алматининг Науризбай туманида сел келиб, у Жандосов ва Яссавий кўчасигача етиб борди, Каргалинка дарёси қирғоғидан 1 метрга қадар тошди. ФВ ҳудудига шаҳар махсус хизматлари олиб келинган.

Оператив штаб тузилди.

1 ЭКИҲ=1982Т

Янгилик билан ўртоқлашиш: