Алматидаги семинарда ҳудудий муаммолар диққат марказида бўлади

Дата: 17:08, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ - 20-21 ноябрда Алматида (Қозоғистон) “Марказий Осиёда ҳудудий ҳамкорлик тинчлик ва барқарорлик омили сифатида” номли халқаро семинар бўлиб ўтади, деб хабар қилади 12news.uz нашри.

Унда Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликни қўлга киритганларидан кейиндан бошлаб ҳудудий ҳамкорликнинг ривожланиши тарихи, ҳудудий жараёнларга таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни таҳлил қилиш, ҳудудий муаммоларни Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро алоқалари мустаҳкамлаш йўли билан ҳал қилиш каби масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Ушбу тадбир БМТ Марказий Осиёдаги Ҳудудий марказининг эксперт ҳамжамияти билан стратегик мулоқот дастури доирасида ўтказилмоқда. Семинарда Марказий Осиёдаги стратегик тадқиқотлар институтлари ва бошқа давлат тармоқлари, ҳудудий ташкилотлар вакиллари ва мустақил экспертлар қатнашиши кутилмоқда, деб ёзади сайт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: