Алоқа соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ЯИДХП ишида камчиликлар аниқлади

Дата: 22:31, 15-02-2016.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (ДАИ) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат онлайн хизматлари кўрсатишда камчиликлар аниқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу хақида маҳаллий ОАВ инспекция матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилди, аммо бугун 15 февралда ДАИ сайти очилмади.

Жорий йилнинг январ ойида ДАИ томонидан Ягона портал орқали кўрсатилаётган 740 интерактив давлат хизматлари мониторинги ўтказилиб, улардан 29 таси тўлиқ ишламаётгани аниқланган.

“Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва тегишли идоралар билан ишлар амалга оширилмоқда”, - деб иқтибос келтиради ОАВ ДАИ ахборот хизмати хабаридан. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: