“Алоқабанк” автокредитлашни йўлга қўйди

Дата: 17:23, 27-06-2017.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 14 июндан бошлаб “Алоқабанк” акционерлик тижорат банки жисмоний шахслар учун GM-Uzbekistan корхонасида чиқарилган автомобилларни сотиб олиш учун истеъмол кредити (автокредитлаш) беришни йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотларига кўра, автокредит 4 йилга берилади.

Ушбу кредит тури бўйича фоиз ставкаси бирламчи бадал миқдоридан келиб чиқиб, у автомобиль қийматининг 30% ташкил этса йилига 16%; 40% ташкил этса йилига 15%; 50% ташкил қилса йилига 14% тенг бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: