“Алоқабанк” ўз мижозларига картадан картага мустақил маблағлар ўтказишга рухсат берди

Дата: 20:49, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ –  “Алоқабанк” персонал кабинет ва Uzcard иловасида мижозлар учун картадан картага маблағлар ўтказиш хизматини йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек  телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Фойдаланувчилар оддий пул ўтказиш шаклини тўлдириши, яъни тўловни қабул қилиб олувчининг картаси рақами ва ўтказиладиган суммани киритиши кифоя. Фойдаланувчилар учун хизмат нархи муваффақиятли кечган ҳар бир ўтказма суммасининг 2% миқдорида белгиланади”, - деб таъкидлашди банк матбуот хизматида.
Аммо бир чеклов мавжуд - мижоз бир ой ичида 1 миллион сўмдан кўп бўлмаган ҳажмда пул ўтказиш мумкин. Айни пайтда хизмати фақат “Алоқабанк” пластик карталари эгалари учун мавжуд.
Банк экспертлари фикрига кўра, янги хизмат карта эгаларининг вақтларини тежашга имкон бериб, уларнинг вақтини тежайди ҳамда банкка ортиқча ташриф буюришнинг олдини олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: