“Алоқабанк” ўзбек банки 99 млрд сўмлик акциялар чиқаради

Дата: 10:59, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ - “Алоқабанк” акционерлик-тижорат ўзбек банки 99 млрд сўмлик янги акциялар чиқаради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биржа” газетаси маълумотларига кўра, жами ҳар бирининг номинал қиймати 110 сўм бўлган 900 млн дона хужжатлаштирилмаган исми кўрсатилган акциялар эмиссия қилинади. Бундан 882 млн акция оддий, 18 млни эса имтиёзли акциялардир.

Янги акциялар ёпиқ обуна шаклида олдин чиқарилган номинал қиймат 100 сўмлик акцияларни янгиларига алмаштириш йўли билан тарқатилади.

Орадаги 9 млрд сўмлик фарқ молия муассасаси томонидан 2013 йилда олинган соф фойда ҳисобига қопланади.

Эслатиб ўтамизки, “Алоқабанк” Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 1994 йил 12 октябрда ташкил этилган.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: