“Алоқабанк” ўзбек банки алоҳида банкоматлардан нақд пул ечиб олиш бўйича лимитни 1 млн сўмгача оширди

Дата: 15:53, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – “Алоқабанк” ўзбек банки алоҳида банкоматлардан нақд пул ечиб олиш бўйича лимитни 1 млн сўмгача оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пластик карталардаги маблағларингизни АТ "Алоқабанк" Амалиёт бошқармаси ва Миробод филиали биноларида жойлашган банкоматлар орқали ечиб олиш кунлик лимити 1 млн. сўмга оширилди”, - дейилади банк матбуот хизмати хабарида.

Яъни, “Алоқабанк”нинг бошқа банкоматларидан юқоридаги маблағни ечиб олиш имконияти мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йил августда Ўзбекистонда илк марта банкоматлардан нақд пул ечиб олишга рухсат берилди. Бу хизматни биринчи бўлиб “Халқ банки”, кейинчалик бошқа банклар кўрсата бошладилар.

Аввалбошда ечиб олиш лимити 100 минг, 200 минг ва 400 минг сўмни ташкил қилди.

Нақд пул ечиб олиш амалиёти учун ечилаётган суммадан 1% миқорида маблағ ушлаб қолинади.

Сурат манбаи: https://www.spot.uz/ru/2018/04/04/aloqabank/

Янгилик билан ўртоқлашиш: