“Алоқабанк” ўзбек банки дивидендлар тўлашга 396 млн сўм йўналтирди

Дата: 11:25, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик-тижорат ўзбек банки 2014 йилнинг 3-чораги якунлари бўйича имтиёзли акцияларга дивидендлар тўлашга 396 млн сўм йўналтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор банк акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланган.

Имтиёзли акциялар бўйича тўланадиган даромад миқдори ҳар бир қимматли қоғозга 22 сўм ёки акция номиналига 20% қилиб белгиланди.

Даромадлар тўлаб бериадиган акциялар сони 18 млн дона.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил якунлари бўйича “Алоқабанк” 17,77 млрд сўм миқдорда соф фойда олган.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: