“Алоқабанк” ўзбек банки МТС иштирокидаги ҚК учун 500 млрд сўм миқдорда кредит ажратади

Дата: 15:06, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик тижорат ўзбек банки МТС иштирокидаги “Universal Mobile Sistems” (UMS) ҚК учун 500 млрд сўм кредит ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу қарор банк акционерларининг 2014 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланди”, - деб таъкидлади банкдаги манба.

Эслатиб ўтамизки, UMS россиянинг МТС компанияси (50,01%) ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Радиоалоқа, ахборотлаштириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси (49,99%) томонидан тузилган. ҚК олдин “Ўздунробита” ҚК МЧЖга (МТСнинг Ўзбекистондаги собиқ шўба корхонаси) тегишли бўлган мулк асосида фаолият юритади. Режаларга кўра, UMS тармоғи жорий йилнинг 1 декабрида тўлиқ ишга тушиши керак,

Илгари ЎзТАГ 20 сентябр куни Тошкентда “Алоқабанк” акционерларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтиши, унда“Universal Mobile Sistems” МЧЖга кредит ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши ҳақида хабар қилган эди.

$1 = 2363,47 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: