“Алоқабанк” ўзбек банки россиянинг “Альфа-Банк”и билан алоқалар ўрнатди

Дата: 13:57, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик тижорат банки россиянинг йирик банкларидан бири “Альфа-Банк” билан вакиллик алоқалари ўрнатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотига кўра, бу мижозларга халқаро тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликларни яратишга имкон беради.

Банк бугунги кунда Хитой, Германия, Корея каби давлатларнинг йирик банклари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган ва бундан кейин ҳам вакиллик муносабатларини диверсификациялаш йўналиши бўйича изчил ишларни амалга ошириб боради.

Эслатиб ўтамизки, россиянинг “Альфа-Банк”ига 1990-йилда асос солинган бўлиб, ҳозирги кунда универсал банк сифатида молиявий хизматлар бозоридаги кўрсатиладиган барча банк операцияларини амалга оширади, шу жумладан корпоратив ва хусусий мижозларга хизмат кўрсатиш, инвестицион банк бизнеси, савдони молиялаштириш ҳамда активларни бошқаришни ўз ичига олган.

“Алоқабанк” акционерлик тижорат банки Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг  1994 йил 12 октябрдаги қарорига мувофиқ, алоқа ва ахборотлаштириш корхоналари қўллаб-қувватлаш мақсадларида ташкил этилган. 2016 йилда “Axbor-Reyting” банклараро рейтинг компанияси мазкур банкка миллий шкала бўйича “uzA+” (жуда юқори) кредитга қобиллик рейтингини берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: