“Алоқабанк” ўзбек банки тўртта эмиссиядаги облигациялари бўйича дивидендлар тўлашга 302,46 млн сўмнан зиёд йўналтиради

Дата: 22:43, 07-10-2014.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик-тижорат ўзбек банки тўртта эмиссиядаги облигациялари бўйича дивидендлар тўлашга 302,46 млн сўмнан зиёд йўналтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор банк кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган.

Давлат Хусусийлаштириш қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази маълумотларига кўра, банкнинг исми кўрсатилган оддий облигациялари эгалари ҳар бир қимматли қоғозга 2,52 минг сўмдан оладилар.

Қимматли қоғозларнинг умумий сони – 120 минг дона.

Дивидендлар тўлаш 2014 йил 15 октябрга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамизки, “Алоқабанк” АТБ Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан 1994 йил 12 октябрда ташкил этилган.

$1 = 2371,45 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: