“Алоқабанк” ўзбек банкининг карталаридан 200 минг сўмгача ечиб олиш мумкин
Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – “Алоқабанк” акционерлик тижорат банки пластик карталардаги маблағларингизни банкоматлар орқали ечиб олиш кунлик лимитни 200 минг сўмга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Банкдан маълум қилишларича, “Алоқабанк”нинг банкоматлари Миробод, Олой ва Юнусобод дехқон бозорларида ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Алоқабанк” АТБ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 1994 йил 12 октябрда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларини иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган.
Банк AG Commerzbank (Франкфурт), ЗАО Азия-Инвест Банк (Россия), Agricultural Bank of China (Китай), KB Kookmin Bank (Республика Корея), Bank of China (Китай) билан вакиллик муносабатларига эга.
Сурат манбаи: https://aloqabank.uz/ru/page/individual/plastikovye-kartochki


