“Алоқабанк” ўзбек банкининг кредит портфели учдан бирдан зиёдга ўсди
Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – 2015 йил давомида “Алоқабанк” акционерлик-тижорат ўзбек банкининг кредит портфели ҳажми 35,2% ўсиб, 2014 йилдаги 700,8 млрд сўмдан ҳисобот йилининг якунига келиб 947,7 млрд сўмга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, кредит портфели миқдори жами активларлар улушида 77,8% ташкил қилди. Банк активлари 20,6%, ўз капитали 23,6%, низом капитали 7,8%, соф фойдаси 31,2% ўсди.
Бугунда “Алоқабанк” АТБ таркибига 14та филиал, 23та минибанк, 109та операцион касса, 27та халқаро пул ўтказиш ҳамда 8 та валюта айирбошлаш шохобчалари киради.
2016 йил бошига келиб банк акциядорлари сони 3,932 ташкил этди.
Маълумот ўрнида, “Алоқабанк” акционерлик-тижорат ўзбек банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 октябрдаги қарорига мувофиқ Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги корхоналари ва кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш мақсадларида ташкил этилган.