“Alskom” акционерлари қимматли қоғозлар номиналига 50% миқдорда дивидендлар тўлашга қарор қилдилар

Дата: 16:33, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – “Alskom” ўзбек суғурта компанияси акционерларининг йиллик умумий йиғилишида компания қимматли қоғозлари номиналига 50% миқдорда дивидендлар тўлашга ҳақида қарор қабул қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Номиналига бу қадар юқори миқдорда дивидендлар тўлаш суғуртачининг фақат исми кўрсатилган имтиёзли акцияларига тегишли бўлиб, бундай акцияларнинг номинали 1 минг сўм ва сони 55 минг дона. Ўз навбатида, ҳар бир акцияга 500 сўмдан даромад тўлаб берилади.
Шундай қилиб, “Alskom” суғурта компанияси исми кўрсатилган имтиёзли акциялари бўйича дивидендлар тўлашга 27,5 млн сўм ($11,87 минг) сарфлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: